locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Германиядаги жанжалда чеченистонлик боксчи ўлдириб кетилди

Бокс
Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Германиядаги жанжалда чеченистонлик боксчи ўлдириб кетилди
ФОТО: Championat.com

Чеченистонда туғилган 39 ёшли боксчи Абу Юсупов Германиядаги вокзалда ўлдириб кетилди. Бу ҳақда Tagesspiegel нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, воқеа ўтган сешанба, 10-июн куни содир бўлган. Юсупов Берлиннинг Gesundbrunnen туманидаги темир йўл вокзалидаги можарога аралашиб қолган. Жанжал давомида Абунунг бўйнига пичоқ санчишган. Фожианинг бошқа тафсилотлари маълум қилинмаган.

Маълумот учун, Юсупов ўз жангларини Германия байроғи остида ўтказган. У 2020-йилда проф боксда дебют қилган. Сўнгги жангида эса 2025-йилнинг январ ойида Георгий Канделакига қарши рингга чиқиб ғалаба қозонган.

Спорт — бир босишда!
Жамиятларимизга обуна бўлинг ва спорт воқеаларидан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг