Фролов: Жалолов — Усик жангини ўтказиш мумкин, аммо ҳозир эрта
Ўзбек боксчиси Баходир Жалоловнинг менежери Алик Фролов, Александр Усик билан жанг имконияти ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, бундай поединк Жалолов бир нечта жиддий рақибларга қарши жанг ўтказиб, рейтингда биринчи бешликка кирадиган даражага етганидан сўнг амалга ошиши мумкин.
— Бу жанг мумкинми? Назарий жиҳатдан, бугун ҳар қандай жанг амалга ошиши мумкин. Агар Турки Ал аш-Шайх шундай жангни хоҳласа, бу рўй беради. Масалан, у Итаума ҳақида айтганидек, “мана шу жангни хоҳлайман” десе — бўлиб кетади. Лекин ҳозир Баха номзодлар қаторида эмас, шу боис бу ҳақда жиддий гапиришга эрта. Аммо менимча, бу аъло даражадаги жанг бўлар эди.
Агар Баходир икки-учта кучли рақибга қарши жанг қилиб, ўзига хос ютуқларга эришса ва Александр ҳам шу пайтда фаол бўлса, у ҳолда бундай жанг осонгина ташкил этилиши мумкин. Масалан, Чисора билан жанг ўтказиб, минтақавий чемпионликни ҳимоя қилса ва рейтингда топ-5га кирса, Усик билан жангга йўл очилади.
— Биз бундай имкониятга қарши эмасмиз, ҳар қандай йўналишда ҳаракат қилишга тайёрмиз. Мақсадимиз — титул учун жангга чиқиш. Бу жараён тез бўлади, бир йил ичида исталган рақиб билан рингга чиқиш мумкин. Фақат узлуксиз ҳаракат керак. Ўйлайманки, бир йилдан сўнг Баходир номзодлар қаторида бўлади, — деди Фролов.
Эслатиб ўтамиз, 2025 йил март ойида Баходир Жалолов супероғир вазн тоифасидаги жаҳон чемпиони, украин Александр Усикка расман чақириқ йўллаган эди.