locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Феруза Казакова Жаҳон кубогини бронза медали билан якунлади

Ўзбекистонлик боксчи ярим финалда ҳинд спортчисига ютқазди ва мусобақада учинчи ўринни эгаллади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Феруза Казакова Жаҳон кубогини бронза медали билан якунлади
Расм: boxing.uz

Бугун, 5 июл куни Остонада ўтаётган World Boxing ташкилоти мусобақасида ўзбекистонлик Феруза Казакова ярим финал жангида рингга чиқди. Тошкент вақти билан 14:15 да бошланган -54 кг вазн тоифасидаги баҳсда у ҳиндистонлик Сакшига қарши курашди.

Афсуски, Казакова 0:5 ҳисобида мағлубиятга учради ва мусобақани бронза медали билан якунлади.

Феруза ушбу босқичгача етган йўлида кучли рақибларни мағлуб этди:
— Қозоғистонлик Анел Сақиш устидан ишонарли ғалаба
— Тайван спортчиси, мусобақа фаворити Хуан Сяовэнни мағлуб этди

Энди Сакши финалда олтин медал учун баҳс олиб боради, Феруза эса терма жамоамиз хазинасига яна бир медал олиб кирди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг