Феруза Казакова Остонадаги жангда ёрқин ғалабага эришди
Ғалабали старт!
Расм: boxing.uz
1 июл куни Остона шаҳрида бўлиб ўтаётган World Boxing мусобақасида Феруза Казакова ўз иштироки билан мухлисларни хурсанд қилди. -54 кг вазн тоифасида мезбон Анел Сакишга қарши рингга чиққан ҳамюртимиз жангни тўлиқ назорат қилиб борди ва рақибага ҳеч қандай имконият қолдирмади. Ҳақиқий устунликни кўрсатган Казакова баҳсни 5:0 ҳисобида ўз фойдасига якунлади.
Феруза учун бу ғалаба нафақат навбатдаги босқичга йўл, балки жаҳон аренасидаги юксак даражасини яна бир бор исботлади. Унинг кейинги чиқиши ҳам қизиқиш билан кутилмоқда.