locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фазлиддин Эркинбоев: «Осон рақиб йўқ, лекин энг жиддий жанг у билан бўлади»

Эркинбоаев "Странжа" турнирдаги иштирокини бошлайди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фазлиддин Эркинбоев: «Осон рақиб йўқ, лекин энг жиддий жанг у билан бўлади»
Фото: Boxing Uzbekistan

2025 йил -75 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ёш истеъдод эгаси Фазлиддин Эркинбоев навбатдаги суҳбатдош бўлди.

- Фазлиддин Ўзбекистон чемпионатида қатнашмаган бўлсангиз ҳам кузатганлигингиз аниқ?

- Албатта, ҳар доимгидек жуда қизиқарли жанглар бўлди.

- Вазн тоифангиздаги рақобат борасида нима дейсиз?

- Жиддий кечди. Ҳар бири чемпион бўлишга ҳаракат қилди. Умуман уларнинг ҳаракатлари ёқди. Айниқса, чемпион бўлган Жавоҳир Абдураҳимов яхши таассурот қолдирди.

- Саиджамшид Жафаров каби жиддий рақибни икки бор мағлуб этдингиз. Қайси бири сиз учун қийинроқ кечди?

- Саиджамшид ака жуда тажрибали, ҳар иккиси ҳам осон бўлгани йўқ. Бироқ барибир биринчи тўқнашувимиз қийин кечди.

- Халқаро мусобақаларда энг кўп тўқнаш келадиган ва уни ҳаракатларини ёд биладиган рақибингиз бор(ми)...?

- Ҳа, бор. туркиялик Султан Османли билан турли ёш тоифаларида дуч келганмиз. Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида ҳам уни мағлуб этгандим.

- Кутилаётган халқаро мусобақаларда сиз учун асосий рақиб ким бўлиши мумкин?

- Халқаро мусобақаларда барча рақиблар қийин бўлади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак бўлса, қозоғистонлик Сабиржан Аккаликовни айтган бўлардим.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг