locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Фарғона туманида Олимпиада чемпиони номидаги замонавий бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди

Бу ҳақда Спорт вазирлиги хабар берди.
Фарғона туманида Олимпиада чемпиони номидаги замонавий бокс мажмуаси фойдаланишга топширилди
Фото: Спорт вазирлиги

Фарғона вилояти, Фарғона тумани Лоғон қишлоғидаги 49-сон умумтаълим мактабида “Париж-2024” Олимпия ўйинлари ва жаҳон чемпиони Лазизбек Муллажонов номидаги замонавий бокс мажмуаси ҳамда ёшлар учун бокс тўгараги фаолияти йўлга қўйилди.

Очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари Шерзод Полвонов, Фарғона вилояти спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, Фарғона тумани ҳокими Нодир Машрапов, сектор раҳбарлари, спорт фахрийлари, нуронийлар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Мазкур мажмуада ёш боксчилар учун замонавий талабларга жавоб берадиган барча зарур шароитлар яратилган бўлиб, уларнинг спорт маҳоратини ошириш, иқтидорини намоён этиш ва профессионал спорт сари дадил қадам ташлаши учун кенг имкониятлар яратилди.

Асосий воқеаларни кузатиб боринг!
Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг