Фаолиятини якунлаган Кроуфорд UFCдаги севимли жангчилари кимлигини айтди
Америкалик боксчи, беш вазн тоифасида жаҳон чемпиони бўлган ва яқинда фаолиятини якунлаган Тереңс Кроуфорд (42–0, 31 KO) UFC промоушенидаги севимли жангчиларини маълум қилди.
— UFCни томоша қиласанми? Севимли жангчиларинг кимлар?
— Жон Жонс ва Ҳабиб, — деди Кроуфорд KICK платформасидаги жонли эфир вақтида.
«Бургут» лақабли Ҳабиб Нурмагомедов сўнгги жангини UFC 254 турнирида ўтказган. Ушбу мусобақа 2020 йил 24 октябр куни Абу-Даби (БАА) яқинидаги Яс оролида бўлиб ўтган. Унинг рақиби енгил вазн тоифасида вақтинчалик UFC чемпиони бўлган америкалик Жастин Гетжи эди. Жанг иккинчи раундда бўғиш усули билан Нурмагомедовнинг ғалабаси билан якунланган.
Бу ғалаба Ҳабиб учун профессионал фаолиятидаги 29-ғалаба бўлди. Жангдан сўнг россиялик спортчи аралаш яккакурашлардаги фаолиятини якунлаганини расман эълон қилган эди.