locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Энтони Джошуа Жейк Полга қарши жангга Александр Усик билан тайёрланди

Джошуа ва Пол ўртасидаги тўқнашув 20 декабр куни Майамида бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Энтони Джошуа Жейк Полга қарши жангга Александр Усик билан тайёрланди
ФОТО: Getty Images

Собиқ жаҳон чемпиони Энтони Джошуа америкалик видеоблогер Жейк Полга қарши жангга тайёргарлик жараёнида украиналик боксчи, жаҳон чемпиони Александр Усикнинг машғулот лагерида шуғулланганини маълум қилди.

«Мени Усик жамоаси билан бирга машғулот ўтказишга таклиф қилишди. Бирга жуда яхши ишладик. У дунёдаги энг кучли боксчилардан бири. Унинг қандай натижаларга эришганини кўриш — бу шунчаки феноменал. Бу ажойиб тажриба, аммо жуда оғир ҳам», — дея Жошуанинг сўзларини келтиради ESPN.

Жошуа ва Пол ўртасидаги жанг 20 декабр куни Майами (АҚШ) шаҳрида бўлиб ўтади.

Ҳозирда Энтони Джошуанинг ёши 36 да. Британ боксчиси профессионал рингда 2013 йилдан бери фаолият юритади. Унинг ҳисобида 28 та ғалаба (шундан 25 таси муддатидан аввал) ва тўртта мағлубият мавжуд.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг