locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Эйндховен кубоги”: боксчиларимиз ғалаба билан иштирокни бошлашди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Эйндховен кубоги”: боксчиларимиз ғалаба билан иштирокни бошлашди
Расм: boxing.uz

Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида бокс бўйича нуфузли “Эйндховен кубоги” мусобақаси бошланди. Унда юртимизнинг етакчи чарм қўлқоп усталари — Париж-2024 Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган Абдумалик Ҳалоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев, шунингдек Олимпиада иштирокчиси Тўрабек Ҳабибуллаев ўз маҳоратларини намойиш этмоқда.

Қувонарли томони, барча боксчиларимиз мусобақани ишончли ғалаба билан бошлади:
• Абдумалик Ҳалоков (-60 кг) нидерландиялик Геронима Хартмансни ҳакамлар якдил қарор билан — 5:0 ҳисобида мағлуб этди.
• Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-70 кг) украиналик Евгений Иванюк устидан ҳам 5:0 ҳисобида ишончли ғалабага эришди.
• Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) эса литвалик Жонас Жазевисиусни шу ҳисобда мағлуб этиб, биринчи босқични муваффақиятли якунлади.

Боксчиларимизга мусобақанинг кейинги босқичларида ҳам омад тилаб қоламиз.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг