locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

“Эйндховен кубоги” баҳслари якунланди!

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
“Эйндховен кубоги” баҳслари якунланди!
Расм: Gazeta.uz

6–9 июн кунлари Нидерландиянинг Эйндховен шаҳрида анъанавий “Эйндховен кубоги” бокс мусобақаси бўлиб ўтди. Унда юртимиз шарафини ҳимоя қилган терма жамоа аъзоларидан 3 нафар боксчи иштирок этди.

Бугунги финал жангларидан сўнг, боксчиларимиз 2 та олтин ва 1 та кумуш медални қўлга киритишди.

Олтин медал соҳиблари:
-60 кг: Абдумалик Халоков
-90 кг: Тўрабек Хабибуллаев

Кумуш медал соҳиби:
-70 кг: Асадхўжа Мўйдинхўжаев

Жамоамизга тажрибали мураббийлар — Тўлқин Қиличев, Миршоҳид Тиллабоев ва Даврон Ғафуров бошчилигида мусобақага тайёргарлик кўрилган.

Ўзбекистон бокси халқаро ареналарда ўз нуфузини яна бир бор тасдиқлади!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг