Едилов: Ўзбекистон икки баравар олтин олди, биз эса орқада қолдик
Бангкокда бўлиб ўтган ёшлар ва 22 ёшгача бўлган боксчилар ўртасидаги Осиё чемпионати Қозоғистон учун катта сабоқ бўлди. Терма жамоа учта олтин медаль қўлга киритди, шундан бири мусобақага резерв таркиб орқали қўшилган Нурислам Қалдияев ҳиссасига тўғри келди.
Қозоғистон боксидаги машҳур мураббий Турсунғали Едилов бу натижани ёмон деб ҳисобламасада, рақибларнинг ютуғига эътибор қаратди. Унинг айтишича, Ўзбекистон бу чемпионатда олти марта юқори поғонага кўтарилиб, қўшниларини икки баравар ортда қолдирган.
— Йиллар давомида ёшлар даражасида устунлик қилиб келдик, шунга ўрганиб қолдик, — деди Едилов. — Аммо биз ўз ютуқларимиз билан мақтаниб юрган пайтда, ўзбеклар тинмай меҳнат қилди. Шунинг учун уларнинг натижаси бизникдан яхшироқ.
Тажрибали мураббий ёшлар спортидаги устунликни табиий ҳол деб қабул қилмасликка ва тайёргарликка жиддий ёндошишга чақирди.