Допинг шубҳасига изоҳ: Федерация Муллажонов иши бўйича расмий баёнот берди
Олимпия чемпиони Лазизбек Муллажоновнинг қонида тақиқланган моддалар аниқлангани ҳақида ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарлар юзасидан Ўзбекистон бокс федерацияси расмий баёнот билан чиқди. Федерация ушбу миш-мишларни асоссиз деб атади ва спортчининг олтин медалидан маҳрум қилиниши ҳақидаги гап-сўзларга раддия берди.
Маълум қилинишича, Муллажонов доимо антидопинг қоидаларига риоя қилиб келган ва ундан аввал олинган барча тестлар мусбат натижа бермаган. Бироқ, шу йил июнь ойида Халқаро тестлаш агентлиги (ITA) томонидан ўтказилган навбатдаги текширув давомида унинг танасида тақиқланган моддалар топилган.
Федерация вакилларининг таъкидлашича, ушбу моддалар спортчининг организмига Олимпиададан кейин, у Фарғонадаги хусусий клиникада соч экилтириш амалиётидан ўтган вақтда тушган бўлиши мумкин. Ушбу тиббий муолажа чоғида Муллажоновга айрим дорилар ёзиб берилган, улар таркибида тақиқланган моддалар бўлиши эҳтимоли бор.
Федерация бу масалада тўлиқ ҳамкорликка тайёр эканини ва холис тергов жараёнини қўллаб-қувватлашини маълум қилди.