Дмитрий Бивол — ўзбекистонлик Муҳаммад Шехов ҳақида илиқ фикр билдирди
«Унга укамдек муносабатдаман»
Расм: Gazeta.uz
Яримоғир вазн тоифасида жаҳон чемпиони Дмитрий Бивол ўзбекистонлик профессионал боксчи Муҳаммад Шехов ҳақида самимий фикрлар билдирди.
«Аввало шуни айтмоқчиманки, мени Муҳаммад Шехов билан боғлайдиган нарса ҳатто бокс ҳам эмас — мен унга кенжа укамдек муносабатдаман. У билан дўстона алоқадаман. Иккинчидан, у менга боксчи сифатида ҳам жуда ёқади: техник, чаққон, ҳамиша ҳимоя ҳақида ўйлайдиган спортчи. Унинг рингда қандай ҳаракат қилишини ва тезкор зарбаларини кузатиш менга қизиқ», — деди Бивол.
Маълумот учун, 32 ёшли Муҳаммад Шехов Бухоро вилоятида туғилган. У шу вақтгача профессионал рингда 17 жанг ўтказган: 16 ғалаба ва 1 мағлубият қайд этган.
Бакрадзе Иман
Редактор