Дмитрий Бивол бел жароҳатига операция қилдирди
Яримоғир вазн чемпиони 6–8 ҳафталик тикланишдан сўнг машғулотларга қайтади
Расм: Telegram
Яримоғир вазн тоифасида (79,4 кг гача) мутлақ жаҳон чемпиони, россиялик Дмитрий Бивол узоқ йиллар давомида қийнаган бел жароҳати сабабли операция қилдирди.
“Шифокорлар тавсиясига кўра, ўн йилдан ортиқ вақтдан бери азоб бериб келаётган ва ҳар бир машғулотда оғриқни кучайтирадиган бел жароҳатимни даволаш учун операцияга рози бўлдим. Барчаси муваффақиятли ўтди, ҳозир ҳолатим анча яхши. Олдинда 6–8 ҳафталик тикланиш даври бор, шундан сўнг машғулотларни қайта бошлайман. Барчага қўллаб-қувватлагани учун раҳмат — келаси йили янги синовларни интиқлик билан кутяпман”, — деди Бивол.
Бакрадзе Иман
Редактор