Девид Бенавидес ва Хилберто Рамирес ўртасидаги супержанг расман тасдиқланди
Маглубият нима эканлигини билмай келаётган америкалик Девид Бенавидес биринчи оғир вазн тоифасига кўтарилиб, бирлашган жаҳон чемпиони Хилберто Рамиресга қарши рингга тушади. Бу ҳақда Golden Boy Promotions промоутерлик компанияси расман эълон қилди.
Жанг 2 май куни Лас-Вегасдаги «T-Mobile Arena»да бўлиб ўтади. Мазкур баҳсда биринчи оғир вазн тоифасининг WBA ва WBO чемпионлик унвонлари ўртга қўйилади.
Девид Бенавидес 29 ёшда бўлиб, профессионал рингда 31 та ғалаба (25 таси нокаут билан) қайд этган ва бирор марта ҳам маглубиятга учрамаган. У учинчи вазн тоифасида ҳам чемпионликни қўлга киритишни мақсад қилган.
Хилберто Рамирес эса 34 ёшда. Унинг ҳисобида 48 та ғалаба ва бор-йўғи битта маглубият бор. Рамирес ҳозирда ушбу вазн тоифасининг энг кучли боксчиларидан бири бўлиб, WBA ва WBO камарлари соҳиби ҳисобланади.