locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Дана Уайт Жервонта Девисни Zuffa Boxing'га таклиф қилиши мумкинлигини тасдиқлади

Жервонта Девис уч вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган ва профессионал фаолиятидаги энг машҳур боксчилардан бири ҳисобланади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Фото: Getty Images

Zuffa Boxing раҳбари Дана Уайт енгил вазн юлдузи Жервонта "Tank" Девис билан ҳамкорлик қилиш истагини тасдиқлади. Унинг айтишича, боксчи вакиллари билан музокаралар аллақачон бошланган.

Уайт Девисни замонавий бокснинг энг ёрқин жангчиларидан бири деб атаб, агар имконият туғилса, уни Zuffa Boxing сафида кўришни исташини билдирди. Бироқ ҳозирча томонлар ўртасида шартнома имзолангани ёки аниқ жанг бўйича келишувга эришилгани йўқ.

Маълумот учун, Жервонта Девис уч вазн тоифасида чемпионликни қўлга киритган ва профессионал фаолиятидаги энг машҳур боксчилардан бири ҳисобланади. Агар у Zuffa Boxing билан шартнома имзоласа, промоушен тарихидаги энг йирик трансферлардан бири бўлиши мумкин.

Насрулло Каримов
Насрулло Каримов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг