locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Александр Усик — Рико Верхувен ва Шаҳрам Ғиёсов — Жек Кеттерол. Онлайн томоша қилинг. LIVE трансляция

Жанглар Тошкент вақти билан соат 22:00 да бошланади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун Усик енгилмас кикбоксчи билан беллашади
ФОТО: Getty images

Бугун Мисрнинг машҳур Гиза пирамидалари яқинида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Кечанинг марказий тўқнашувида Александр Усик Нидерландия вакили Рико Верхувенга қарши жанг қилади. Мазкур жанг тахминан Тошкент вақти билан соат 02:00 дан кейин старт олиши кутилмоқда.

Шунингдек, ўзбекистонлик боксчи Шаҳрам Ғиёсов ҳамда британиялик Жек Кеттерол ўртасида WBA йўналиши бўйича ярим ўрта вазн тоифасида чемпионлик жанги бўлиб ўтади.

Маълумот учун, Усикнинг профессионал рекорди бор – 24 ғалаба. У профессионал дебютини 2013 йилнинг ноябр ойида ўтказган.

Верхувен барча даврларнинг энг буюк кикбоксчиларидан бири ҳисобланади. Голландиялик 4220 кун давомида оғир вазн тоифасида Glory унвонига эга бўлди, бу 11 йилдан ортиқ вақтга тенг бўлиб, чемпион сифатида Glory байроғи остида кетма-кет 26 ғалаба қозонди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг