locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бугун Тошкентда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади

Кард, бошланиш вақти ва трансляция ҳақида тўлиқ маълумот
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бугун Тошкентда профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади
Расм: Olamsport.uz

Бугун, 10 июл куни, пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида Lift Promotions промоутерлик компанияси навбатдаги профессионал бокс кечасини ўтказади. Турнирнинг марказий жангида ҳамюртимиз Шоҳжаҳон Абдуллаев ҳиндистонлик Гаурав Дуттга қарши рингга кўтарилади.

Шунингдек, тадбир доирасида Нурислом Исмоилов, Жасурбек Йўлдошев ва бошқа иқтидорли ёш боксчилар ҳам ўз жангларини ўтказишади.

Жанглар соат 19:00 да бошланади ва мусобақа “Спорт ТВ” телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Мусобақанинг тўлиқ карди қуйидагича:
Марказий беллашув: Оғир вазнда 4 раундлик жанг: Шоҳжаҳон Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-0) - Гаурав Дутт (Ҳиндистон, 3-1-0)
Супер оғир вазнда 6 раундлик жанг: Жамшид Худойберганов (Ўзбекистон, 1-1-0) - Аббосхон Мирзаабдуллаев (Ўзбекистон, 1-1-1)
Супер ўрта вазнда 4 раундлик жанг: Нурислом Исмоилов (Ўзбекистон, дебют) - Муҳаммадбилол Акромов (Ўзбекистон, дебют)
Оғир вазнда 4 раундлик жанг: Жасурбек Йўлдошев (Ўзбекистон, 1-0-0) - Шокиржон Абдувалиев (Ўзбекистон, 0-1-0)
Супер ўрта вазнда 8 раундлик жанг: Исломбек Мўминов (Ўзбекистон, 13-2-2) - Нуртаж Карассаев (Қозоғистон, 2-2-0)
Ярим ўрта вазнда 4 раундлик жанг: Аббосхон Йўлдошев (Ўзбекистон, 4-2-1) - Казбек Есенкелдиев (Ўзбекистон, дебют)
Оғир вазнда 6 раундлик жанг: Нурбек Валижонов (Қирғизистон, 4-0-0) - Болат Раҳимжанов (Қозоғистон, 1-1-0)
Ярим ўрта вазнда 6 раундлик жанг: Асилбек Абдураҳмонов (Ўзбекистон, 1-0-0) - Бобурбек Бобожонов (Ўзбекистон, 1-0-0)
Супер ярим ўрта вазнда: 4 раундлик жанг: Жавоҳир Абдураҳимов (Ўзбекистон, дебют) - Асадбек Бекмирзаев (Ўзбекистон, дебют)
Аёллар ўртасида супер ўрта вазнда 2 дақиқадан 4 раундлик жанг: Мавлуда Мавлонова (Ўзбекистон, дебют) - Машҳура Солибоева (Ўзбекистон, дебют)
Биринчи ярим ўрта вазнда 4 раундлик жанг: Қиличбек Тохиров (Ўзбекистон, дебют) - Бекмирза Аббазов (Қирғизистон, дебют)
Ярим оғир вазнда 6 раундлик жанг: Шуҳраи Абдуллаев (Ўзбекистон, 4-0-0) - Жанболат Эрмаханов (Ўзбекистон, дебют)
Иккинчи энг енгил вазнда 6 раундлик жанг: Сиддиқ Зарипов (Ўзбекистон, 1-0-0) - Миралижон Мавлонов (Ўзбекистон, 2-0-0).

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг