Бугун Ҳавасбек Асадуллаев россиялик тажрибали рақибга қарши рингга чиқади
Бугун Россия Федерациясининг Уфа шаҳрида жойлашган "Wrestling Palace" мажмуасида IBA PRO 3 профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Аввал хабар берганимиздек, мусобақа доирасида Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси Ҳавасбек Асадуллаев Россия вакили Алан Хугаевга қарши баҳс олиб боради. Кеча боксчилар турнир олдидан вазн ўлчаш маросимида қатнашиб, яримўрта вазн меъёрини бажаришди.

Ушбу баҳс 25 яшар Асадуллаев учун профессионал боксдаги тўртинчи жанг бўлади. У бундан аввалги барча жангларида ғалаба қозонган. Иккита жангда рақибларини муддатидан аввал таслим этган. Ҳамюртимиз проф карьерасидаги сўнгги жангини 2022 йил июн ойида Турсунбой Абдулҳакимовга қарши ўтказиб, зафар қучган эди.
26 яшар Алан Хугаев ҳисобида эса 19 та ғалаба бор. У ғалабаларининг 9 тасини муддатидан илгари қўлга киритган.
Бугунги бокс оқшоми бизнинг вақти билан соат 18:00 да бошланади.