Будапештдаги турнирда рингга чиққан уч боксчимизнинг ҳар бири ғалаба қозонди
ФОТО: IBF
Венгрия пойтахти Будапешт шаҳридаги "Фолёндор Спортс Холл" мажмуасида профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтди.
Биз учун аҳамиятлиси, турнир доирасида уч нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси — Шоҳжаҳон Абдуллаев, Комронбек Тургунбоев ва Муҳаммад Шехов ҳам рингга кўтарилди ва уларнинг бари ғалабага эришди.
Оғир вазн тоифасидаги 22 ёшли Абдуллаев Венесуэла вакили Иван Матютни, 21 яшар Тургунбоев молдовалик Иван Петровни, Муҳаммад Шехов эса венесуэлик Орландо Моралесни мағлубиятга учратди.
Насрулло Каримов
Журналист