locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Британиялик шарҳловчи: Итаума Жалоловни муддатидан олдин енгади

Тейлор О’Ҳиггинс Жалоловнинг профессионал рингдаги чидамлилигига шубҳа билдирди
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Британиялик шарҳловчи: Итаума Жалоловни муддатидан олдин енгади
Расм: Gazeta.uz

Британиялик бокс шарҳловчиси Тейлор О’Ҳиггинс ҳамюртлари Мозес Итауманинг Баходир Жалолов устидан жангни муддатидан олдин якунлайди деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, Жалолов профессионал рингда ҳали кўп жиҳатдан заиф ўйнамоқда ва чидамлилиги билан муаммо бор.

— Ҳозир кимни фаворит санайсиз: Жалоловни ёки Итаумани? — деган саволга О’Ҳиггинс шундай жавоб берди:
«Итаумага шубҳасиз. У жангни муддатидан олдин якунлайди. Мен жуда ишонаманки, у финал гонгигача етмасдан ғалаба қилади. Ҳозир Жалолов профессионалларда анча заиф чиқиш қилмоқда, ва мен унинг 6 раунддан ортиқ, айниқса 12 раундга чидамлилигига шубҳам бор».

Эслатиб ўтамиз, Жалолов сўнгги мартабада 5 апрел куни Остонада рингга чиққан ва украиналик Игорь Шевадзуцкийни ҳакамлар якдил қарори билан мағлуб этган эди.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг