locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Боксчиларимиз Жаҳон кубогида 6 та олтин медални қўлга киритишди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Боксчиларимиз Жаҳон кубогида 6 та олтин медални қўлга киритишди
Расм: Gazeta.uz

Полша пойтахти Варшава шаҳрида бўлиб ўтган бокс бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси ўз ниҳоясига етди. Мусобақанинг ҳал қилувчи босқичи — финал жангларида бугун Ўзбекистон терма жамоасининг 7 нафар вакили рингга чиқди. Улардан 6 нафари рақибларини мағлуб этиб, мамлакатимиз хазинасига олтин медал ёзди.

Мусобақа якунларига кўра, терма жамоамиз жами 9 та медал — 6 та олтин, 1 та кумуш ва 2 та бронза медали билан юртимизга қайтмоқда.

Олтин медал соҳиблари:
-55 кг — Миразизбек Мирзаҳалилов
-65 кг — Асадхўжа Мўйдинхўжаев
-75 кг — Фазлиддин Эркинбоев
-80 кг — Жавоҳир Умматалиев
-85 кг — Акмалжон Исроилов
+92 кг — Жаҳонгир Зокиров
Кумуш медал:
-57 кг — Хуморабону Мамажонова
Бронза медал соҳиблари:
-60 кг — Самандар Олимов
-70 кг — Гофур Тоҳиров

Бу ютуқ нафақат боксчиларимизнинг, балки уларни тайёрлаган мураббийлар ва бутун жамоанинг меҳнат самарасидир. Терма жамоамиз аъзоларини ушбу муваффақият билан табриклаймиз!

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг