locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Боксчиларимиз учун янги база қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди

Унда бокс бўйича терма жамоалар учун мўлжалланган янги иншоотлар ва инфратузилма обектлари кўздан кечирилди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Боксчиларимиз учун янги база қуриш лойиҳаси муҳокама қилинди
Фото: Olympic.uz

Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси раҳбарияти бугун Тошкент вилоятида жойлашган “Янгиобод” спорт базасига ташриф буюрди. Унда бокс бўйича терма жамоалар учун мўлжалланган янги иншоотлар ва инфратузилма обектлари кўздан кечирилди.

Мамлакат бокс федерацияси мутасаддилари янги база учун ажратилган майдон, унинг босқичма-босқич қурилиш режаси ҳамда фойдаланишга топширилган тақдирда мавжуд имкониятларнинг кенгайиши тўғрисида батафсил маълумот беришди.

Расмийлар мазкур спорт базасининг барпо этилиши терма жамоаларнинг профессионал тайёргарлигини кучайтиришга, ёш спортчиларнинг малакасини оширишга хизмат қилишини таъкидлашди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг