locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Боксчиларимиз Англиядаги йиғинда жаҳон чемпионатига ҳозиргарчилик кўради

Эркаклар ва аёллар терма жамоаси Шеффилдда қўшма машғулотларда иштирок этади
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Боксчиларимиз Англиядаги йиғинда жаҳон чемпионатига ҳозиргарчилик кўради
Расм: Telegram

Олдин хабар берганимиздек, Ўзбекистон бокс терма жамоаси жаҳон чемпионати олдидан Англияда сўнгги тайёргарлик босқичини ўтказади. Эркаклар жамоаси 17 август куни Шеффилдга йўл олди, аёлларимиз эса 20 август куни йиғинга қўшилади. Машғулотлар 1 сентябргача давом этади ва 4–14 сентябр кунлари Ливерпулда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати учун муҳим синов вазифасини бажаради.

Йиғинга жалб қилинган эркаклар таркибида Шодиёржон Мелиқўзиев, Асилбек Жалилов, Миразизбек Мирзаҳалилов, Абдумалик Халоков, Шавкатжон Болтаев, Жаҳонгиз Зокиров каби йўналишнинг етакчи боксчилари бор. Жамоага Тўлқин Қиличев, Раҳматжон Рўзиоҳунов, Хуан Энрике Стейнерс Тиссерт ва бошқа тажрибали мураббийлар раҳбарлик қилади.

Аёллар термаси ҳам кучли таркиб билан Англияга йўл олади. Сабина Бобоқулова, Жасмин Тоҳирова, Фарзона Фозилова, Азиза Ёқубова ва Феруза Казакова каби боксчиларимиз машғулотларда ўз маҳоратларини ошириши кутилмоқда. Жамоага Элшод Расулов ва Фернандез Хименез Барбаро каби мутахассислар бошчилик қилади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу йиғин орқали маҳаллий иқлим ва мусобақа шароитига мослашиб, жаҳон чемпионатида муносиб иштирок этишни мақсад қилган.

Бакрадзе Иман
Бакрадзе Иман
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг