Боксчи қизларимиз Тошкентга тантанали кутиб олинди
28 июндан 7 июлгача Қозоғистоннинг Остона шаҳрида бўлиб ўтган World Boxing ташкилоти кубоги баҳсларида иштирок этган аёллар терма жамоамиз кеча, 7 июл куни Тошкентга қайтиб келди.
Тошкент халқаро аэропортида спортчиларимизни Спорт вазири ўринбосари Шаҳрулло Маҳмудов, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси маслаҳатчиси Малик Бабаев, федерациянинг маркетинг бўлими бошлиғи Шахбоз Таваккалов, ОАВ вакиллари ҳамда спортчиларнинг яқинлари тантанали кутиб олдилар.
Эслатиб ўтамиз, мусобақа доирасида терма жамоамиз 1 та олтин ва 4 та бронза медали қўлга киритди. Хусусан, Навбаҳор Ҳамидова қизларимиз орасида биринчи бўлиб олтин медални юртимизга олиб келди.
Шаҳрулло Маҳмудов чемпион қизларимизни табриклаб, уларга келгуси муваффақиятлар, жумладан Лондонда бўлиб ўтадиган Жаҳон чемпионати олдидан омад тилади.
Якунда спортчи ва мураббийларимизга зарчопонлар ва гуллар тақдим этилди.