Боксчи қизларимиз Хитойдаги халқаро турнирда иштирок этади
10–18 июл кунлари Хитойнинг Цзуни шаҳрида бокс бўйича халқаро турнир бўлиб ўтади. Ўзбекистон ҳаваскор бокс федерацияси матбуот хизматининг маълум қилишича, аёллар терма жамоамиз мусобақада иштирок этиш учун Чин юртига йўл олишди.
Эркаклар терма жамоаси эса аввал хабар қилинганидек, Хитойдаги қўшма ўқув-машғулот йиғинидан сўнг турнир ўтадиган шаҳарга етиб боришади ва улар ҳам юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилишади.
Терма жамоа таркиби:
Йигитлар:
• 51 кг – Муҳаммадқодир Мамиржонов
• 57 кг – Хўжаназар Нортожиев
• 63,5 кг – Абдуллоҳ Маъдаминов
• 71 кг – Самандар Ҳабибуллаев
• 80 кг – Самандар Жалолов
• 92 кг – Диёрбек Уралов
• +92 кг – Арман Маханов
Қизлар:
• 50 кг – Зилолахон Юсуфова
• 54 кг – Мухлиса Хушвақтова
• 57 кг – Нигина Ўктамова
• 60 кг – Рашида Тагирова
• 66 кг – Дилфуза Бекова
Мураббийлар:
Нурсултон Бўрихонов, Рамзжон Аҳмедов, Фаррух Жўраев, Лазизжон Шарифжонов.
Ўзбекистонлик боксчиларга омад тилаймиз!