locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. ЖЧда Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки борасида қизиқарли фактлар

Мусобақада 6 та олтин медал қўлга киритилди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. ЖЧда Ўзбекистон терма жамоасининг иштироки борасида қизиқарли фактлар
Фото: Boxing Uzbekistan

Бокс бўйича жаҳон чемпионатига иштирокига оид энг қизиқ фактларни тақдим этамиз.

👉 Ўзбекистон терма жамоаси дунё биринчилигида илк бор 6 та олтин медал олди;

👉 Йигитларимиз 6 та олтин ва 1 та кумуш медали билан эркаклар терма жамоалари орасида биринчи бўлишди;

👉 Абдумалик Халоков ва Асадхўжа Мўйдинхўжаев иккинчи бор жаҳон чемпионлигини қўлга киритишди;

👉 Эркаклар ўртасида барча вазн тоифаларидаги олтин медаллар фақат Ўзбекистон ва Қозоғистон терма жамоаларига насиб этди;

👉 Абдумалик Халоков ва Акмалжон Исроилов барча жангларда ҳар бир раундни 5:0 ҳисобида ўз фойдаларига ёздириб қўйишди;

👉 Тўрабек Ҳабибуллаев, Акмалжон Исроилов, Жавоҳир Умматалиев ва Фазлиддин Эркинбоев биринчи бор катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатида қатнашишди ва илк уринишдаёқ олтин медалга сазовор бўлишди;

👉 Ўзбекистон аёллар терма жамоаси жаҳон чемпионатларидаги энг яхши натижасини (1 та кумуш ва 3 та бронза) такрорлади.

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг