locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Ўзбекистон кубогининг энг яхшилари аниқланди

Якунларга кўра, “Энг яхши ҳакам” номинациясига Жалолиддин Ҳайитқулов (Сурхондарё) сазовор бўлди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Ўзбекистон кубогининг энг яхшилари аниқланди
photo: boks Uzbekistan

Ўзбекистон кубогининг энг яхшилари аниқланди!

Қашқадарё вилоятининг Қарши шаҳрида U-17 ёш тоифасидаги боксчилар ўртасида ўтказилган Ўзбекистон кубоги баҳслари якунлангач, мусобақанинг энг яхшилари ҳам аниқланди.

Якунларга кўра, “Энг яхши ҳакам” номинациясига Жалолиддин Ҳайитқулов (Сурхондарё) сазовор бўлди.

“Энг яхши боксчи” номи эса мусобақадаги ёрқин иштироки ва юқори маҳорат билан ажралиб турган Рушен Саидуллаевга муносиб кўрилди.

“Энг яхши жамоа” номинацияси Республика олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоасига насиб этди. Жамоа мусобақада 5 та олтин, 3 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллади.

Ғолиб ва совриндорлар ташкилотчилар томонидан диплом, кубок ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг