locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Ўзбекистон биринчи ўринда

World Boxing халқаро ташкилоти янги рейтингни эълон қилди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Ўзбекистон биринчи ўринда
ФОТО: Getty images

World Boxing халқаро ташкилоти ўзининг янгиланган расмий рейтингини эълон қилди. Унга кўра, Ўзбекистон терма жамоаси умумий натижалар бўйича биринчи ўринни эгаллаган.

Ташкилотнинг расмий Instagram саҳифасида маълум қилинишича, “Рейтингда Ўзбекистон боксчилари 10 та вазн тоифасининг 6 тасида етакчилик қилди, Қозоғистон эса қолган 4 тоифада пешқадам бўлди”.

Абдумалик Ҳалоков (60 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (75 кг), Жаҳонгир Умматалиев (80 кг), Акмалжон Исроилов (85 кг) ва Тўрабек Ҳабибуллаев (90 кг) ўз вазн тоифасида пешқадамлик қилмоқда. Қолган тўрт вазнда эса Санжар Тошкенбай (50 кг), Маҳмуд Собирхан (55 кг), Тўрахан Собирхан (70 кг) ва Айбек Оралбай (+90 кг) каби қозоғистонлик чарм қўлқоп усталари етакчилик қилмоқда.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг