locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Урганч шахри Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади

5–12 август кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида аёллар ҳамда U-17 ёш тоифасидаги ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Урганч шахри Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади
photo: boks Uzbekistan

Урганч шахри Ўзбекистон кубогига мезбонлик қилади.

5–12 август кунлари Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида аёллар ҳамда U-17 ёш тоифасидаги ўсмир қизлар ўртасида Ўзбекистон кубоги баҳслари бўлиб ўтади.

Мазкур мусобақада мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан сараланган энг иқтидорли чармқўлқоп усталари иштирок этиб, чемпионлик ва совринли ўринлар учун қизғин кураш олиб борадилар.

photo: gettyimages

Бир ҳафта давом этадиган беллашувлар ёш боксчилар учун ўз маҳоратларини намоён этиш, мураббийлар учун эса келажакда миллий терма жамоага муносиб номзодларни саралаб олишга хизмат қилади.

Шу билан бирга, мазкур мусобақа мамлакатимизда хотин-қизлар ва ёшлар боксини янада оммалаштириш, янги истеъдодларни кашф этиш ҳамда келажак чемпионларини тарбиялаш йўлида муҳим аҳамият касб этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг