Бокс: U19 ёш тоифасидаги йигитларимиз ҳам Осиё чемпионатида биринчи бўлишди
Якунда 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Фото: Olympic.uz
Жакарта шаҳрида бокс бўйича қитъа биринчилигининг U19 ёш тоифасидаги беллашувлари якунланди. Бугун финал жангида иштирок этган 8 нафар боксчимиздан 7 нафари ғалаба қозониб, олтин медалларга сазовор бўлишди.
Якунда 7 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медаллари билан йигитларимиз умумжамоа ҳисобида биринчи бўлишди.
Олтин медал:
-50 кг: Ўткирбек Норқосимов
-55 кг: Элёр Рустамов
-60 кг: Муҳаммадризо Укимов
-75 кг: Суҳроб Рахматуллаев
-80 кг: Аброор Шарипов
-85 кг: Сардор Баҳромхўжаев
-90 кг: Асадбек Султонбоев
Кумуш медал:
+90 кг: Ислом Салихов
Бронза медал:
-70 кг: Саидхўжа Садиллахўжаев
Айни пайтда U23 ёш тоифасидаги финал баҳслари ташкил қилинмоқда.
Розикжон Султонмуродов
Журналист