locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Туркияда биринчи бўлдик

29 мартдан 5 апрелгача Туркиянинг Истанбул шаҳри 34 халқаро "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган турнирга мезбонлик қилди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Туркияда биринчи бўлдик
photo: boks Uzbekistan

Туркияда биринчи бўлдик!

29 мартдан 5 апрелгача Туркиянинг Истанбул шаҳри 34 халқаро "Ахмет Кюмарт Босфор" хотирасига бағишланган турнирга мезбонлик қилди. Ушбу мусобақада терма жамоамиз аъзолари ҳам иштирок этдилар. 5 нафар боксчи билан финалга етиб келган вакилларимиз, якунда мағлубиятсиз одимлаб барчаси олтинни нақд қилишди. Ушбу натижа эса, умумжамоа ҳисобида биринчиликни таъминлади. Бу халқаро турнирда ҳам етакчилигимизни кўрсатиб қўйдик.

Ғолибларимиз билан танишинг:

Олтин медал:
-65 кг. Илҳомжон Эргашев
-48 кг. Робияхон Бахтиёрова
-54 кг. Узукжамол Юнусова
-60 кг. Ситора Турдибекова
+80 кг. Собияхон Шохобиддинова

Мураббийлар: Шаҳзода Умарова, Фаррух Жўраев, Баҳодир Нуриддинов, Анвар Карабеков.

Мусобақада Валижан Анашев ҳакам сифатида фаолият олиб борди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг