Бокс. Тўрабек Ҳабибуллаев чемпион, Шахзод Музаффаровда эса кумуш
Арманистоннинг Ереван шаҳрида ташкил этилган, “Yerevan Mayor Cup” турнири якунланди.
photo: boks Uzbekistan
Тўрабек Ҳабибуллаев чемпион!
Арманистоннинг Ереван шаҳрида ташкил этилган, “Yerevan Mayor Cup” турнири финалида -90 кг вазн тоифасидаги вакилимиз Тўрабек Ҳабибуллаев мезбонлар вакили Давит Симонянга қарши баҳс юритди.
Жанг 1-раунддаёқ якунланди. Тўрабекнинг жигарга йўллаган кучли зарбаси жанг тақдирини ҳал қилди. Ушбу зарбадан сўнг рақиби ўзига кела олмади ва Тўрабек чемпионга айланди.
Мазкур турнирда 4 нафар вакилимиз иштирок этиб, 1 олтин, 1 кумуш ва 2 бронза медални қўлга киритишди.
-55 кг вазнда бўлиб ўтган финалда, Шахзод Музаффаров мезбон Вагаршак Кейанга ҳакамларнинг қарорларига кўра, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлди.
Иброҳим Жалолов
Редактор