Бокс. Тошкент халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда
Ушбу қўшма халқаро машғулотлар 27 октябрга қадар давом этади.
photo: boks Uzbekistan
Тошкент халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғинига мезбонлик қилмоқда. Айни кунларда Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби ва Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази залида Жазоир, Туркманистон, Фаластин, Озарбайжон, Япония, Марокаш, Греция, Польша боксичилар ва Россиянинг икки таркиб спортчиларидан иборат 200 дан ортиқ боксичилар машғулотлар олиб боришмоқда.
Бугун йиғин доирасида, Ўзбекистон бокс федерацияси раиси биринчи ўринбосари Сакен Полатов ва Бош котибимиз Шоҳид Тиллабойевлар жамоаларнинг машғулотларига ташриф буюришди.
Эслатиб ўтамиз, ушбу қўшма халқаро машғулотлар 27 октябрга қадар давом этади.
Иброҳим Жалолов
Редактор