Бокс. Тоʻрабек Хабибуллаев ҳам жахон чемпиони бўлди
Ўзбек спортчилари тўртинчи олтин медални расмийлаштирди.
photo: boxing Uzbekistan
Бокс бўйича жахон чемпионатида терма жамоамиз тўртинчи олтин медални расмийлаштирди.
-90 кг вазн тоифасининг финалида бразилиялик Исайс Рибейрога қарши рингга кўтарилган Хабибуллаев муносиб ғалабага эришди ва олтин медалга эга чиқди.
Аввалроқ Жавоҳир Умматалиев, Асадхўжа Мўйдинхўжаев, Фазлиддин Эркинбоев каби Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган боксчилар Жахон чемпионлигини қўлга киритишган эди.
Мусобақа давом этади. Энг сўнгги хабар ва янгиликларни sports24.uz сайти орқали кузатиб боринг.
Иброҳим Жалолов
Редактор