locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. “Thailand Open” баҳслари давом этди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. “Thailand Open” баҳслари давом этди
PHOTO: Telegram

Хабарингиз бор шу кунларда Тайланд давлатида бокс бўйича “Thailand Open”турнири давом этмоқда.

Бугун учта вазн тоифасида ҳамюртларимиз рингга кўтарилишди:

-55 кг: Фарёзбек Дўсматов - Бадо Аарон (Филиппин)

-50 кг: Шодийоржон Меликўзиев - Жей Барикватро (Филиппин)

-51 кг: Сабина Бобоқулова - Чи Ванн (Сингапур)

-55 кг вазнда рингга кўтарилган Фарёзбек Дўсматов, ўзининг мусобақадаги илк баҳсида филиппинлик Бадо Ааронини 5:0 ҳисобида мағлуб этди.

Шодийоржон Меликўзиев -50 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, яна бир Филиппин боксчиси Жей Барикватрони 4:1 ҳисобида мағлуб этди.

Сабина Бобоқулова -51 кг вазнда, сингапурлик Чи Ваннга ҳеч қандай имконият қолдирмади. 5:0.

Шундай қилиб боксчиларимиз бугунги кунни ғалабалар билан якунлашди.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг