Бокс. Ўсмирларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди
Ўсмирларимиз ҳам Осиё чемпионатини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди.
Тошкент мезбонлик қилган бокс бўйича U15 ва U17 ёш тоифаларидаги Осиё чемпионати якунга етди. Мусобақанинг сўнгги кунида 17 ёшгача бўлган боксчилар қитъа чемпионлиги учун жанг қилишди.
Қувонарлиси, ушбу ёш тоифасидаги ҳамюрларимиз ҳам умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди. Мусобақа давомида боксчиларимиз 9 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза, жами 22 та медал жамғаришди.

Олтин:
-54 кг: Қумринисо Муҳаммадова
-63 кг: Меҳримах Қиличова
-70 кг: Карина Илмуратова
80+ кг: Соҳибахон Худойбердиева
-48 кг: Камронбек Баҳодиров
-63 кг: Рушен Сайдуллаев
-66 кг: Баҳодир Холиқулов
-70 кг: Абдувоҳид Абдумажидов
-75 кг: Ма’руфжон Тошпўлатов
Кумуш:
-46 кг: Рухшонобону Аҳадова
-50 кг: Парвина Шакарова
44-46 кг: Абдуллох Нуралиев
-52 кг: Ойбек Алимжонов
-54 кг: Абдулбосит Юрсунбоев
-60 кг: Аҳмадхон Абдусатторов
-80 кг: Самандарбек Умаров
Бронза:
-48 кг; Фарингиз Усвалиева
-52 кг: Маржона Худойбердиева
-60 кг: Саломатхон Сардорова
-66 кг: Диёра Бўрибоева
-75 кг: Лобар Шайманова
-80 кг: Ферузабону Камолова