Бокс. Отабек Холматов иштирокидаги жанг муддатидан аввал якунланди
ФОТО: Ring Magazine
Қозоғистоннинг Астана шаҳрида старт олган проф бокс оқшоми доирасида ярим енгил вазн тоифасидаги ўзбекистонлик боксчи Отабек Холматов рингга кўтарилди.
27 ёшли ҳамюртимизга филиппинлик Жейсон Каной Манигоc рақиблик қилди.
8 раундга мўлжалланган жанг сўнгги раундгача давом этди. Холматов 8-раундда рақибини нокаутга учратди.
Таъкидлаш жоиз, ҳамюртимиз жанг давомида тўлиқ устунлик қилди ва рақибини бир неча бор нокдаун ҳолатига туширди.
Шу тариқа, Отабек Холматов 13-ғалабасини қўлга киритди. Вакилимиз ўзининг сўнгги жангида Raymond Fordга имкониятни бой берганди.
Насрулло Каримов
Журналист