Бокс. Осиё ўйинлари тарихи ёхуд барча ғолиб ва совриндорлар
Осиё ўйинлари тарихи ёхуд барча ғолиб ва совриндорлар.
Куни кеча Япония мезбонлигидаги Осиё ўйинларининг тафти совумасдан туриб, биз ушбу қитъамизнинг энг нуфузли мусобақасида ғолиб ва совриндор бўлган боксчиларимиз билан таништириб ўтамиз.
Дарвоқе, Ўзбекистоннинг Осиё ўйинларидаги юриши ҳам айнан 1994 йил Японияда — Хиросимада бошланган эди.
“Хиросима-1994” (Япония)
Ушбу Ўзбекистон учун илк Осиё ўйинларида боксчиларимиз 2 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-поғонани эгаллаган.
Олтин медаль!
-91 кг:
Алишер Авазбаев
Авазбаев финалда Саудия Арабистони вакили Юсуф Хавсафини мағлуб этган.
+91 кг:
Олег Маскаев
Маскаев финалда эронлик Муҳаммад Ризони мағлуб этган.
Бронза медаль!
-67 кг:
Наримон Отаев
-75 кг:
Дилшод Йорбеков
“Бангкок-1998” (Таиланд)
Сиам юртида бўлиб ўтган Осиё ўйинларида вакилларимиз 3 та олтин, 4 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 2-поғонани эгаллаган.
Олтин медаль!
-63,5 кг:
Муҳаммадқодир Абдуллаев
Абдуллаев финалда индонезиялик Виллам Папилаяни мағлуб этган.
-81 кг:
Сергей Михайлов
Михайлов финалда жанубий кореялик Ли Сен Бе устидан зафар қучган.
-91 кг:
Руслан Чагаев
Чагаев финалда покистонлик Музаффар Иқбол Мирзани мағлуб этган.
Кумуш медаль!
-54 кг:
Тимур Тўляков
-57 кг:
Тўлқунбой Тўрғунов
-60 кг:
Тимур Сулаймонов
-75 кг:
Дилшод Йорбеков
Бронза медаль!
-67 кг:
Наримон Отаев
+91 кг:
Лазизбек Зокиров
“Пусан-2002” (Жанубий Корея)
Жанубий Корея мезбонлигидаги Осиё ўйинларида боксчиларимиз 5 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида етакчи бўлишган.
Олтин медаль!
-60 кг:
Дилшод Маҳмудов
Маҳмудов финалда жанубий кореялик Пек Жон Сопни мағлуб этган.
-75 кг:
Ўткирбек Ҳайдаров
Ҳайдаров финалда покистонлик Аҳмад Али Ханни мағлуб этган.
-81 кг:
Икром Бердиев
Бердиев финалда мезбон Чхве Ги Сун устидан зафар қучган.
-91 кг:
Сергей Михайлов
Михайлов финалда покистонлик Шавкат Алини мағлуб этган.
+91 кг:
Рустам Саидов
Саидов финалда қозоғистонлик Мухторхон Дилдабековни таслим этган.
Кумуш медаль!
-54 кг:
Беҳзод Хидиров
Бронза медаль!
-63,5 кг:
Бахит Сарсекбаев ўшанда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, бронза медаль олган эди. Унинг кейинчалик Қозоғистонга кўчиб кетиб, ушбу юрт шарафини ҳимоя қилганини биласиз. (Маълумот тариқасида.)
-67 кг:
Шерзод Ҳусанов
-71 кг:
Сирожиддин Наимов
“Доха-2006” (Қатар)
Ушбу йилги Осиё ўйинларида вакилларимиз 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан ўрин эгаллаган.
Олтин медаль!
-57 кг:
Баходиржон Султонов
Султонов финалда мўғулстонлик Энхзоригни мағлуб этган.
-75 кг:
Элшод Расулов
Расулов финалда қозоғистонлик Бахтиёр Артаев устидан зафар қучган.
+91 кг:
Рустам Саидов
Саидов финалда қозоғистонлик Мухтархон Дилдабековни мағлуб этган.
Кумуш медаль!
-91 кг:
Жасур Матчонов
Бронза медаль!
-60 кг:
Бекзод Хидиров
-64 кг:
Дилшод Маҳмудов
“Гуанчжоу-2010” (Хитой)
Чин юртидаги Осиё ўйинларида боксчиларимиз 1 та олтин, 2 та кумуш ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида 4-ўринни эгаллашган.
Олтин медаль!
-81 кг:
Элшод Расулов
Расулов финалда ҳиндистонлик Динеш Кумарни мағлуб этган.
Кумуш медаль!
-69 кг:
Ўктамжон Раҳмонов
-75 кг:
Аббос Атоев
Бронза медаль!
-60 кг:
Хуршид Тожибоев
-64 кг:
Санжарбек Раҳмонов
“Инчхон-2014” (Жанубий Корея)
Ушбу Осиё ўйинлари боксимиз тарихидаги энг омадсизи бўлганди. Вакилларимиз бирорта ҳам олтин медаль ола билмаган. Якунда 2 та кумуш ва 2 та бронза медали билан 8-ўринни эгаллаган.
Кумуш медаль!
-52 кг:
Шаҳобиддин Зоиров
-69 кг:
Исроил Мадримов
Бронза медаль!
-81 кг:
Ойбек Мамазулунов
+91 кг:
Мирзоҳид Абдуллаев
“Жакарта-2018” (Индонезия)
Бу галги Осиё ўйинларида боксчиларимиз 5 та олтин ва 2 та кумуш медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида биринчи поғонадан ўрин олган.
Олтин медаль!
-52 кг:
Жасурбек Латипов
Латипов финалда филиппинлик Роксен Ладонни мағлуб этган.
-56 кг:
Миразизбек Мирзахалилов
Мирзахалилов финалда шимолий кореялик Жо Хё Намни мағлуб этган.
-64 кг:
Иқболжон Холдоров
Холдоров финалда мўғулстонлик Чинзориг Баатарсухийн устидан зафар қучган.
-69 кг:
Бобоусмон Ботуров
Ботуров финалда қозоғистонлик Асланбек Шимбергеновни мағлуб этган.
-75 кг:
Исроил Мадримов
Мадримов финалда қозоғистонлик Абилхан Аманкул устидан ғалабага эришган.
Кумуш медаль!
-49 кг:
Ҳасанбой Дўсматов
-60 кг:
Шунқор Абдурасулов
“Ханчжоу-2023” (Хитой)
Хитойда ўтган ушбу Осиё ўйинларида вакилларимиз 3 та олтин ва 2 та бронза медалини қўлга киритиб, умумжамоа ҳисобида Хитойдан кейин 2-поғонани забт этган.
(Эркаклар терма жамоамиз тенгсиз бўлган. Хитой терма жамоаси 4 нафар аёл боксчисининг олтин медали ҳисобига биринчи поғонани эгаллаган.)
Олтин медаль!
-51 кг:
Ҳасанбой Дўсматов
Дўсматов финалда тайландлик Титисан Панмод устидан зафар қучган.
-57 кг:
Абдумалик Халоков
Халоков финалда япониялик Шудай Харадони мағлуб этган.
+92 кг:
Баходир Жалолов
Жалолов финалда Қамшибек Кўнқабоевни мағлуб этган.
Бронза медаль!
-80 кг:
Тўрабек Ҳабибуллаев
-54 кг:
Нигина Ўктамова
2026 йилги Осиё ўйинларидаги натижалардан эса бохабарсиз. Хуллас, Японияда бошланган Осиё ўйинларидаги юришимиз ҳозирча Японияда якунланиб турибди. Натижалар эса гувоҳи бўлганингиздек... Яна 4 йилдан кейин эҳтимол янги рекордлар қайд этилар!