locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Осиё ўйинлари олдидан юртимиздаги сўнгги ўқув-машғулот йиғини бошланди

Ўқув-машғулот йиғини 1 сентябрга қадар давом этади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Осиё ўйинлари олдидан юртимиздаги сўнгги ўқув-машғулот йиғини бошланди
photo: boks Uzbekistan

Осиё ўйинлари олдидан юртимиздаги сўнгги ўқув-машғулот йиғини бошланди.

23 август куни Республика Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш марказида эркаклар терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари олдидан юртимиздаги сўнгги ўқув-машғулот йиғини старт олди.

Бош мураббий Тўлқин Қиличев бошчилигидаги мураббийлар штаби спортчиларнинг мусобақага ҳар томонлама тайёргарлигини янада мустаҳкамлаш, техник-тактик маҳорат ва жисмоний ҳолатни юқори чўққига олиб чиқиш борасида зарур ишларни олиб бормоқда.

Йиғин давомида боксчиларнинг Осиё ўйинларида муносиб иштирок этиши, ҳар бир жангга пухта тайёргарлик кўриши ҳамда юртимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиши учун барча зарур чоралар кўрилмоқда.

Ўқув-машғулот йиғини 1 сентябрга қадар давом этади.

Иброҳим Жалолов
Иброҳим Жалолов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг