Бокс. Осиё чемпионати олдидан қўшма машғулотлар бошланди
Кичик ўсмирлар ва ўсмирлар ўртасида Осиё чемпионатидан аввал ўзига хос қўшма ўқув-машғулот йиғинлари ўтказилиши кўзда тутилганди. Бугун тонгда етиб келган Туркманистон ҳамда Саудия Арабистони терма жамоалари билан ўзбекистонлик боксчилар ўртасида йиғин бошланди.
Мазкур ёш тоифасида Ўзбекистон терма жамоаси катта мураббийи Сирожиддин Наимов ушбу машғулотлар жараёнига бошчилик қилмоқда. Шунингдек, "мастер-класс" тарзида ташкил этилаётган қўшма машғулотларда бошқа мамлакатлар ҳам иштирок этиш истагини билдиришган.
Албатта, хорижий федерациялар ҳам ўз терма жамоасини ўзбекистонлик мураббийларнинг маҳорат дарсларида иштирок этишни хоҳлаётгани барчани бирдек хурсанд қилса керак.
Бизни кузатиб боринг, ушбу йиғин доирасидан ҳам "қайноқ" янгиликлар ва видеолавҳаларни эътиборингизга ҳавола этиб борамиз.