locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Олександр Усик Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланди

Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Олександр Усик Дюбоани бешинчи раундда нокаутга учратиб, мутлақ жаҳон чемпионига айланди
Фото: Getty Images

Лондондаги “Уэмбли” стадионида Усик ва Дюбоа ўртасида реванш жанги бўлиб ўтди.

38 ёшли мағлубиятсиз серия қайд этиб келаётган украиналик боксчи Олександр Усик 27 ёшли британиялик Даниэль Дюбоани бешинчи раундда нокаут эвазига мағлуб этди.

Шу тариқа Усик супер оғир вазн тоифасида бокс бўйича мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

Усик ва Дюбоа ўртасидаги дастлабки жанг 2023 йил 26 август куни Польшанинг Вроцлав шаҳрида бўлиб ўтганди. Ўшанда украиналик спортчи тўққизинчи раундда рақибини нокаутга учратганди.

Эслатиб ўтамиз, Усик профессионал боксда 2013 йилдан бери иштирок этади. Унинг рекордида 24 та ғалаба мавжуд бўлиб, улардан 15 тасини нокаут орқали қўлга киритган ва бирорта ҳам мағлубиятга учрамаган. У аввал биринчи оғир вазн тоифасида ҳам мутлақ жаҳон чемпиони бўлган.

Баҳром Бобонов
Баҳром Бобонов
Редактор
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг