Бокс. Муроджон Ахмадалиев японлик Наоя Иноуэга қарши рингга кўтарилади
Ушбу жанг 14-сентябр куни бўлиб ўтади.
Photo: gettyimages
Жорий йилнинг 14 сентябр куни Япониянинг Нагоя шаҳрида бокс оламининг йирик воқеаларидан бири — профессионал бокс оқшоми бўлиб ўтади.
Ушбу жангда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган, профессионал бокчи, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси Муроджон Ахмадалиев рингга чиқади.
Муроджон Ахмадалиев бу сафар супер енгил вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони, японлик Наоя Иноуэ билан тўқнашади. Бу жангда WBA камари учун мажбурий даъвогар сифатида иштирок этадиган ўзбек спортчиси беш карра чемпионлик камарини қўлга киритиш учун кураш олиб боради.

Ушбу оқшом, бокс тарихидаги энг йирик ва муросасиз жанглардан бири бўлиши кутилмоқда.
Мазкур бокс оқшоми 14 сентябр куни 13:00 да бўлиб ўтади.
Иброҳим Жалолов
Редактор