Бокс. Миллий жамоамиз аъзолари Хитойдаги ўқув- машғулот йиғини ва турнирни якунлади
Миллий жамоамиз аъзолари Хитойдаги ўқув- машғулот йиғини ва турнирни якунлади.
14–29 сентябрь кунлари Хитойнинг Синьцзян автоном округида бокс бўйича Ўзбекистон миллий жамоаси аъзолари иштирокида халқаро қўшма ўқув-машғулот йиғини ўтказилди ва боксчиларимиз йиғин мобайнида 4th “Belt and Road” халқаро турнирида ҳам иштирок этдилар. Якунларга кўра жамоамиз вакиллари турнирни 7 та олтин, 4 та кумуш ва 6 та бронза медаллари билан тугатишди.
Ғолиб ва совриндорларимиз билан танишинг:
Олтин медал:
-50 кг. Шодиёржон Мелиқўзиев
-60 кг. Шоҳрух Абдумаликов
-65 кг. Мадияр Данияров
-90 кг. Руслан Шарипбоев
+90 кг. Мадияр Сайдраҳимов
-51 кг. Зилолахон Юсуфова
-80 кг. Рухшона Парпиева
Кумуш медал:
-65 кг. Атхамжон Мухитдинов
-75 кг. Сафармурод Аллаберганов
+90 кг. Шахзод Полвонов
+80 кг. Собирахон Шоҳобиддинова
Бронза медал:
-50 кг. Амирбек Исмоилов
-70 кг. Абдулазиз Жўрақулов
+90 кг. Озодбек Алиев
-48 кг. Жасмин Тоҳирова
-65 кг. Севинч Хуррамова
-75 кг. Айсанем Саруарова
Мураббийлар: Рамз Ахмедов, Юсуфжон Турсунов, Икром Бердиев, Озод Ҳасанов, Баходиржон Нуриддинов, Рустам Абилов.
Ҳакам: Аслиддин Абдуалимов