Бокс. Ливерпул. Хуморабону Мамажонова Янги Зеландиялик спортчини мағлуб қилди
Ўзбек боксчиси кейинги баҳсини 7 сентябр куни ўтказади.
photo: boxing Uzbekistan
Ўзбек боскчилари 5-сентябр куни бўлиб ўтадиган жангларни ғалаба билан бошлади. -57 кг вазнда бўлиб ўтган баҳсда, Хуморабону Мамажонова Янги Зеландия вакиласи Лаи-Карлиле Алини катта устунлик билан мағлуб этди, 5:0. Мамажонова кейинги баҳсини 7 сентябр куни ўтказади.
4-14 сентябр кунлари Англиянинг Ливерпул шаҳри World Boxing шафелигида илк бор ўтказилаётган катталар ўртасида Жаҳон чемпионати баҳсларига мезбонлик қилмоқда.
60 давлатдан 500 дан ортиқ боксчилар дунё биринчилигида рингга кўтарилмоқдалар.
Иброҳим Жалолов
Редактор