Бокс. Қизлар ўртасидаги ярим финал баҳслари якунланди
Якунларга кўра, 5 нафар боксчимиз финалга йўл олди.
photo: boxing Uzbekistan
Бугун МДҲ ўйинларининг бокс баҳсларида ўсмир қизлар иштирокидаги финал олди жанглар бўлиб ўтди. Якунларга кўра, 5 нафар боксчимиз финалга йўл олди. 4 та қизларимиз эса бронза медалларига эга чиқдилар.
Финални ҳал қилган боксчиларимиз:
-50 кг. Назокат Мардонова
-52 кг. Сабина Мирзаева
-54 кг. Қумринисо Муҳаммадова
-57 кг. Фарзуна Рўзиева
-63 кг. Рушанабону Исоева
Бронза медали эгалари:
-46 кг. Рухшонобону Аҳадова
-48 кг. Шаҳнозабону Имомалиева
-60 кг. Меҳримах Қиличева
-66 кг. Улбосин Жалғасбаева
Эртага йигитларимиз ярим финалда жангларга киришади.
Иброҳим Жалолов
Редактор