locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Исроил Мадримов 10 раундлик жангда Луис Давид Салазар устидан ғалаба қозонди

10 раундлик жанг тўлиқ давом этди.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Исроил Мадримов 10 раундлик жангда Луис Давид Салазар устидан ғалаба қозонди
ФОТО: Getty images

АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида бўлиб ўтаётган профессионал бокс оқшоми доирасида ўзбекистонлик Исроил Мадримов рингга кўтарилди.

Супер ярим ўрта вазн тоифасида жанг қилувчи Мадримовга Доминикан Республикаси вакили Луидс Давид Салазар рақиблик қилди.

10 раундлик жанг тўлиқ давом этди ва унда ҳакамларнинг якдил қарори билан (99-91, 99-91, 99-91) Исроил Мадримов ғалаба қозонди.

30 ёшли Исроил Мадримов проф боксда 14 та жанг ўтказиб, 11 та ғалаба, 1 та мағлубият ва 2 та дуранг қайд этган. Энди унинг ҳисобида 2 та мағлубият бор. У сўнгги бор 2025 йилнинг 23 февраль куни Саудия Арабистонида WBC Интерим чемпионлик камари учун АҚШ вакили Вержил Ортисга қарши рингга кўтарилган ва ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берган эди.

Розикжон Султонмуродов
Розикжон Султонмуродов
Журналист
Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг