Бокс. Фарғонада катта тадбир ўтказилди.
Куни кеча Фарғона вилоятида 1 октябрь – “Ўқитувчилар ва Мураббийлар куни”га бағишлаб Ўзбекистон бокс федерациясининг Фарғона вилояти бўлими томонидан тадбир ташкил этилди. Тадбирда, Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзоджон Полвонов, Фарғона вилояти бокс федерацияси бўлими раиси ва ижрочи директори Аҳаджон Ғуломов ҳамда Муроджон Дадабоев, Ўзбекистон бокс федерацияси Бош котиби Шоҳид Тиллабoев, терма жамоамиз бош мураббийи Тўлқин Қиличев, катта мураббийимиз Раҳматжон Рўзиохунов, фарғоналик боксчилар, мураббийлар ва бошқа расмийлар иштирок этишди.
Тадбир давомида, Фарғона боксига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган бир қатор мураббийлар, вилоят бокс федерацияси бўлими томонидан эсдалик совғалари ва пул мукофотлари билан тақдирландилар.
Кўтаринки руҳда ташкил этилган байрамнинг давоми сифатида, Фарғона бокси асосчиларидан бири, тажрибали бокс мураббийи, Фарғона бокс мактабининг бўй чўзишига ўз ҳиссасини қўшиб келаётган мутахассис Қўлдош ота Таджибоевнинг 80 ёшли юбилей туғилган куни ҳам ўтказилди.