Бокс. Деярли бир ҳафта давом этган ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳам ўз якунига етди
Деярли бир ҳафта давом этган ўсмирлар ўртасидаги мамлакат чемпионати ҳам ўз якунига етди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керак-ки, бу тоифадаги мамлакат биринчилиги ҳам катталар ва ёшлар чемпионатидан рақобат, шиддат борасида асло қолишмади.
Муросасиз кечган жанглар мухлислар ва мутахассислар томонидан юқори баҳоланди. Шунингдек, ёш истеъдод эгалари ўз навбатини кутиб турганлиги ва келажакда акаларидан сира қолишмайдиган натижалар қайд эта олишларини намоён этишди.
Якунда, 4 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медалини қўлга киритган Тошкент вилояти жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, чемпионатнинг “Энг яхши жамоаси”га айланди.
4 та олтин, 4 та бронза медал билан Баҳодир Жалолов номидаги боксга ихтисослаштирилган спорт мактаби 2-ўриндан жой олган бўлса, 2 та олтин, 7 та кумуш, 3 та бронза медали билан Республика Олимпия ва Паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази жамоаси кучли учликни якунлаб берди.
Анъанага мувофиқ чемпионатнинг “Энг яхши боксчиси” ҳам аниқланди ва бу номинация Тошкент вилояти вакили Аслиддин Усубалиевга насиб этди.
Чемпионатнинг “Энг яхши ҳаками” дея Аслиддин Абдуалиев эътироф этилди. Шу тариқа ўсмирлар ўртасидаги чемпионат ҳам юқори нотада якунланди.
Навбат эса кичик ўсмирлар чемпионатига!