locale ЎЗ
OZ - o'zbekcha ЎЗ - ўзбекча

Бокс. Бугун рингга кўтарилган 7 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозондилар

Йигитларнинг 6 таси ярим финалда, қолганлар бўлса эртага, чорак финалда рингга кўтарилади.
Бокс
Sports24.uz'ни Google'га қўшиш
Бокс. Бугун рингга кўтарилган 7 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозондилар
photo: boxing Uzbekistan

Бугун МДҲ ўйинлари доирасида чорак финал баҳслари давом эттирилди. Унга кўра, рингга кўтарилган 7 нафар боксчимизнинг барчаси ғалаба қозондилар.

Ҳозирча қизларимиз тўлиқ таркиб билан медалларни нақд қилишди, яъни уларнинг барчасида ярим финал йўлланмаси. Йигитларнинг 6 таси ярим финалда, қолганлар бўлса эртага, чорак финалда рингга кўтарилади.

Бугунги натижалар билан танишинг:

-57 кг: Фарзуна Рўзиева - 🇹🇯Мизаияна Элназарова (Тожикистон) 2 раундда техник ғалаба

-60 кг: Меҳримах Қиличова - 🇷🇺Злата Иляшенко (Россия) 4:1

-66 кг: Улбосин Жалғасбаева - 🇧🇾Надзея Базилева (Беларусь) 1 раундда техник ғалаба

-46 кг: Ўткирбек Норқосимов - 🇷🇺Муҳаммад Усейнов (Россия) 5:0

-50 кг: Азизбек Шокиржонов - 🇦🇿Маҳаммадали Каримли (Озарбайжон) 5:0

-54 кг: Беҳрузжон Роҳаталиев - 🇷🇺Максим Монастирский (Россия) 4:1

-70 кг: Ойбекжон Абдураҳимов - 🇦🇿Ҳидоят Маммадов (Озарбайжон) 2 раундда техник ғалаба

Sports24.uz Бизни кузатинг
Асосий воқеаларни кузатиб боринг! Янгиликлар, натижалар ва спортдаги энг ёрқин лаҳзалар. Кузатинг ва энг муҳим воқеалардан хабардор бўлинг!
Изоҳлар
Изоҳ қолдириш учун рўйхатдан ўтинг